Даҳшатли воқеалар келишидан олдин қўрқинчли туюлади, келганида эса аста-секин кундалик ҳаётимизга айланади
Альбер Камюнинг “Вабо” китобидан муҳим ва ҳақиқатга яқин иқтибослар:
Вабо мантиқсиз ёвузлик сифатида ҳар қандай шаҳарда ва истаган вақтда келиши мумкин. Уни ақл-идрок билан тушуниб ҳам, тахмин қилиб ҳам бўлмайди. Бу офат тўсатдан келади ва тўсатдан йўқ бўлиб кетади. Шу билан бирга, фалокат ҳақиқатан ҳам келиб, кундалик воқеликка айланиб қолишига ишониш жуда қийин.
***
Уруш шиддат билан бошланганида, одатда одамлар: “У узоқ давом эта олмаслиги муқаррар. Негаки, бу ўта бемаъниликдир”, дейди. Дарҳақиқат, уруш ҳақиқатан ҳам аҳмоқона иш. Аммо бу унинг узоқ вақт давом этишига тўсқинлик қилмайди”.
***
Эҳтимол, уруш каби бемаънилик мавжуддир. Чунки бу томошадан инсоният йўқотишларини тасаввур қилиш қийин. Онг йўқотишлар сон-саноғини қабул қилишдан бош тортади.
***
Ахир, юз миллион ўлик нима дегани? Урушни бошдан кечиргандан сўнг, ҳатто битта мурда нима эканлигини тасаввур қилиш қийин эмас. Агар жасадни кўрганингизда ўлган биргина одам сизга аҳамиятли туюлса, демак, инсоният тарихида ёйилган юз миллион жасад моҳиятан онгни қоплайдиган тутун пардасидир.
***
Ҳатто энг даҳшатли воқеалар ҳам охир-оқибат келишидан олдин ниҳоят қўрқинчли бўлиб туюлади ва биз уларнинг шиддатли ҳужумидан қўрқиб яшаймиз. Фалокат келганида эса у аста-секин бизнинг кундалик ҳаётимизга айланади.
***
Баъзилар “Бу бор-йўғи вабо, биз вабони бошимиздан кечирган эдик”, дейишади. Ажаб эмаски, улар бунинг учун ёрлиқлар талаб қила бошлайди... Аммо вабо ўзи нима? У ҳам бир ҳаёт”.
Баҳора МУҲАММАДИЕВА тайёрлади.