Дарахт устидаги қишлоқ

#Ўқинг_қизиқ!
Дарахт устидаги қишлоқ
Американинг энг тоғли ва ўрмонли штатларидан бири бўлган Орегонада ҳақиқатан ҳам ажойиб аҳоли пункти мавжуд. Дарахт тепаларига осма кўприкчалар, арқонли нарвонлар ва ёпиқ ёғоч йўлаклар билан боғланган тўққизта ихчам уйўрнатилган.
Ҳарбий шифокор Майкл Гарнье истеъфога чиққач, қурувчи сифатида қайтадан таҳсил олди. У бутун бир дарахт қишлоғини қуришга киришди ва бу маконни экологик тоза турмуш тарзини севувчилар учун мос, табиат билан уйғунликда яшамоқчи бўлган одамлар учун идеал жой, дея эълон қилди.
«Out and About Treehouse Treesort» дарахт уйларикурорти дастлаб 1990 йилда иш бошлади. Дам олувчилар ўзлари ёқтирган ҳар қандай кулбани ижарага олиб, у ерда хоҳлаганча яшаб қолишлари мумкин. Ўшандан бери гарчи унинг эгаси мунтазам равишда кичик таъмирлаш ва реконструкция ишларини олиб борса-да, базада барча нарса ўзгаришсиз қолди.
Майкл Гарнье яшайдиган асосий уй еттита дарахт танасига суянади. 167 квадрат метрдан иборат уч қаватли коттеж дунёдаги энг кенг дарахт уйи сифатида “Гиннеснинг рекордлар китоби”га киритилган.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.