Дарахтга урилган “Ласетти” ёниб кетди

Жорий йилнинг 24 июль куни соат 18:50 ларда Тошкент шаҳар Яшнобод тумани, Нукус кўчасида ҳайдовчи - 1996 йилда туғилган С.М. “Ласетти” русумли транспорт воситасида Абдулла Қодирий кўчасидан Амир Темур кўчасига тезликни меъёридан оширган ҳолда ҳаракатланаётиб, эҳтиётсизлиги оқибатида руль бошқарувини йўқотиб, йўлни ажратувчи бўлагидан қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб дарахтга урилган ва транспорт воситасида ёнғин юзага келган.

Оқибатда ҳайдовчи тан жароҳати олиб, шифохонага олиб кетилган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.