Дарахтлар илдизи орқали мулоқот қилади

Илм-фан янги кашфиётларни очишда давом этяпти. Қанчалик кўп ўрганилгани сари ҳақиқатлар шунчалик ғалати эканлигига гувоҳ бўласиз.

Олимлар камдан-кам ҳолларда ҳайратланарли далилларни жамоатчиликка ошкор қилади, деб хабар бермоқда “Белновости”. Аммо маълум қилинган ҳақиқатлар кишини ўйлантириб қўяди.

Эътибор қилинг:

* Инсон мияси минимал қувват билан ишлайди. У кунига битта ёриткич (лампа)га қараганда камроқ энергия сарфлайди.

* Кўзимизга кўринадиган спектрнинг фақат кичик бир қисминигина кўра оламиз. Аксарият ранглар кўздан яширинади.

* Ҳужайраларга қараганда инсон организмида кўпроқ бактериялар мавжуд. Уларсиз одам омон қолмайди.

* Вақт тезлик ва тортишиш кучига қараб турлича ўтади. Буни бизга физика тасдиқлайди.

* Дарахтлар илдиз тизими орқали бир-бири билан мулоқот қилади. Улар қариндошига зараркунандалар ҳақида сигналларни узатади ва озуқа моддалари билан алмашинади.

* Коинот кутилганидан тезроқ кенгайиб бормоқда. Олимлар бунинг аниқ сабабини билиб олишга киришган.

* Инсон ҳидни бурни билан эмас, мияси билан сезади. Бурун эса фақат сигналларни узатади.

* Тушлар мияга маълумотни саралашга ёрдам беради. Тушларсиз инсон хотираси ёмон ишлаган бўларди.

* Илм-фанга сувнинг фақат 17 шакли маълум.

Олдинда бизни кўплаб бошқа ҳайратланарли янгиликлар кутяпти. Лекин уларнинг барчасида битта умумий нарса бор: дунё бизга туюлганидан ҳам мураккаброқ. Илм-фан бу ҳақиқатларни вақти-вақти билан очиб боради.

Олимлар коинот ҳақида фақат бир фоиздан кам маълумотга эга эканликларини тан олади. Қолганлари ҳозирча сирлигича қолмоқда.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.