Давлат хариди қандай амалга оширилади?

Бу ҳақда Президент ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги қошидаги лойиҳалар ва импорт шартномаларини комплекс экспертиза қилиш маркази вакиллари ва вилоятимиздаги корхона-ташкилотлар ходимлари иштирокида ўтказилган семинарда тушунча берилди.

– "Давлат харидлари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонуни ва Президентимизнинг 2018 йил 27 сентябрдагизбекистон Республикасининг "Давлат харидлари тўғрисида"ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида давлат харидларини амалга оширишдаги барча жиҳатлар аниқ белгилаб берилди, – дейди марказ бўлим бошлиғи Шерзод Содиқов.– Унга кўра, давлат органлари бюджет ташкилотлари, бюджетдан маблағ олувчилар ва давлат мақсадли жамғармалари бюджет буюртмачиси ҳисобланса, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан юқори бўлган юридик шахслар корпоратив буюртмачи сифатида белгиланди. Яна харидни амалга оширишда шаффофликни таъминлашдаги коллегиал орган сифатида тендер комиссиялари ташкил этилди.

Семинарда таъкидланишича, эндиликда бюджет буюртмачилари энг кам иш ҳақининг 6 минг баробаридан ошадиган харидларни, корпоратив буюртмачилар эса энг кам иш ҳақининг 25 минг баробаридан кўп бўлган давлат харидларининг ҳужжатларини экспертизадан ўтказишлари лозим бўлади.

Ўктам ХУДОЙБЕРДИЕВ.