Давлатлар ўртасидаги энг қисқа чегаралар
Чегаралар шунчаки харитадаги чизиқлар эмас, балки одамларни бир-бирига боғлайдиган ёки ажратиб турадиган давлат ҳудудини белгилайдиган сиртлардир. Чегараларнинг баъзилари шунчалик кисқаки, масофани худди яқин атрофга жойлашган дўконга чиққандек бир неча дақиқада пиёда кесиб ўтиш мумкин.
Ушбу мақолада дунёдаги энг қисқа чегара томон ҳаракат қилиб, бир-бирига боғланган давлат чегараларини кўриб чиқамиз.
Хорватия — Черногория, чегара узунлиги: 25 километр

Адриатик денгиз қирғоғи соҳилларидаги тор чизиқ бўйлаб чўзилган Хорватия давлати Черногория давлатининг қисқагина чегарага эга Дубровник шаҳри билан туташган. “Дебели Брижег” чегара пункти қуруқликдаги асосий ўтиш жойи бўлиб, гавжум сайёҳлар оқимига хизмат қилади. Ҳудуд ўзининг гўзал кўрфазлари ва Котор бўғозига стратегик яқинлиги билан машҳур.
Россия — Шимолий Корея, чегара узунлиги: 17,3 километр

Приморье ўлкасидаги Туманная дарёси бўйида жойлашган дўстлик кўприги Шимолий Корея ва Россияни боғлайди. 1959 йилда очилган ягона транспорт риштаси темир йўл кўприги орқали амалга оширилади. Қисқалигига қарамай, бу участка геосиёсий аҳамиятга эга: у фақат юк ташишни амалга оширади, бу ерда пиёдалар ўтишжойи йўқ.
Озарбайжон – Туркия, чегара узунлиги: 17 километр

Бу чегара Озарбайжонга тегишли эксклав (мамлакат ҳудудида жойлашган, лекин бошқа давлатлар билан ўралган) Нахичевон Автоном Республикасида жойлашган. Этник ва тил ришталарига эга икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг муҳим элементи ҳисобланадиган Садарак ва Дилужу назорат чегара пункти Туркияни Нахичевон билан боғлайди.
Испания – Марокаш, чегара узунлиги: 16 километр

Ноқонуний миграциянинг олдини олиш мақсадида Испаниянинг Сеута ва Мелилла эксклавларининг қуруқлик чегаралари камералар ва тиканли симлар билан жиҳозланган баланд панжаралар билан ҳимояланади. Бу анклавлар Европа Иттифоқининг Африкадаги қуруқлик чегараларининг ягона доимий участкаларидир.
Франция — Нидерландия, чегара узунлиги: 10 километр

Дания — Канада, чегара узунлиги: 1,28 километр

Чегара 2022 йилда Нерса бўғозидаги Ҳанс оролининг Гренландия ва Канада ўртасидаги дипломатик бўлинишидан кейин пайдо бўлди. Бунгача низолар рамзий “десантлар” ва байроқлар алмашинуви билан қарийб ярим аср давом этган эди. Оролнинг ўзи 1,3 квадрат километр майдонни эгаллаган одам яшамайдиган тошли тепалик бўлса-да, денгиз навигацияси учун муҳим жой ҳисобланади.
Буюк Британия — Испания, чегара узунлиги: 1,2 километр

Бу чегара Британиянинг Гибралтар оролларини Испания билан боғлайдиган бўйинни кесиб ўтади. Бу ерда аэропортнинг учиш-қўниш йўлаги билан кесишган дунёдаги ягона чегара ўтиш жойи жойлашган. 1713 йилдан бери давом этаётган Гибралтар суверенитет низоси ҳозиргача нозик сиёсий ҳудуд бўлиб қолмоқда.
Замбия — Ботсвана, чегара узунлиги 150 метр

Дунёдаги энг қисқа халқаро чегара Замбия, Ботсвана, Намибия ва Зимбабве учрашадиган Чобе дарёси бўйлаб жойлашган. Дарё устида Жанубий ва Марказий Африка ўртасидаги юк ташишлар учун асосий транспорт коридори вазифасини бажарадиган Казунгула кўприги бор.
Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.