Депутат талабанинг контракт пулини тўлаб берди
- 30.09.2021 10:35
- 159
- Самарқанд
Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутати Н.Холиқов Самарқанд туманидан вилоят кенгашига сайланган. У доим халқ орасида юради, сайловчилари дарду ташвишларини эшитиб, ёрдам беришга ҳаракат қилади.
Н.Холиқов сайлов округи ҳудудидаги кам таъминланган оилалардан бирининг фарзанди – Маъруф Ортиқов бу йил педагогика институтининг физика-астрономия факультетига ҳужжат топшириб, тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилибди. Аммо оила бу тўловни амалга оширишга қийналиб турганда, депутат уларни қўллаб-қувватлади. Талабанинг бир йиллик тўлов-шартнома пули Н.Холиқов томонидан тўлаб берилди.
– Яхши билим олиб, юртимизга фойдаси тегадиган мутахассис бўлиб етишса, савоби бизга ҳам тегади, – дейди Н.Холиқов.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- 2 соат аввал
- Мутолаа
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- Бугун, 10:05
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!