Диққат, “Автопатруль”!

Шу йилнинг 15-20 июль кунлари Самарқанд шаҳри ва Самарқанд туманида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан “Автопатруль” рейд тадбирлари ўтказилди.

Тадбирлар давомида аниқланган 2015 та қоидабузарликнинг 1191 таси қўпол қоидабузарлик ҳисобланади. Жумладан, 13 ҳолатда транспорт воситасини маст ҳолда бошқариш, 243 ҳолатда светофор ва чорраҳадан ўтиш қоидасини бузиш, 171 ҳолатда қувиб ўтиш қоидасига риоя этмаслик, 390 ҳолатда одам ташиш қоидасини бузиш қайд этилди. 12 нафар ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш пайтида телефондан фойдалангани учун, 2 нафар ҳайдовчи эса транспорт воситаси ойнаси тусини ўзгартиргани учун маъмурий жаримага тортилди. 11 нафар учар ҳайдовчилар эса давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимларининг транспорт воситасини тўхтатиш тўғрисидаги қонуний талабига бўйсунмаганлиги учун чора олди. Рейдлар давомида 311 та транспорт воситалари вақтинча жарима майдончасига қўйилди.

Вилоятимизда “Автопатруль” рейд тадбирлари давом этмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ матбуот хизмати.