Диққат: бугун “Инвестиция куни” тадбири ўтказилади
- 01.05.2019 08:48
- 66
- Самарқанд
2019 йил 1 май куни соат 9:00 дан бошлаб Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси биносида вилоят ҳокимлигининг “Инвестиция куни” тадбири ўтказилади.
Тадбирда янги инвестицион лойиҳалар тақдимоти, инвестициявий таклифларни кўриб чиқиш ҳамда салоҳиятли инвесторлар билан учрашувлар амалга оширилиши кўзда тутилган.
Шу билан бир қаторда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокида амалга оширилаётган лойиҳаларда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш масалалари ҳам кўриб чиқилади.
Барча ишбилармон ва тадбиркорларни, инвесторларни “Инвестиция куни” тадбирига таклиф этамиз.
Теглар:
инвестиция
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Муқаддас масканга муносабат қандай бўлиши керак?
- Бугун, 15:34
- Маданият
Вазир ва ҳоким IT Park қурилиши билан танишди
- Бугун, 14:49
- Жамият
“Мени дадам олиб кетяпти...”
- Кеча, 23:14
- Таълим
Оилангиз билан қачон саёҳатга чиққансиз?
- 23/05, 14:59
- Саёҳат