Диёра Келдиёрова номидаги дзюдо клуби очилди
- 28.02.2025 12:00
- 58
- Спорт

Жойларда дзюдони янада оммалаштириш ва бу орқали ушбу спорт тури бўйича ёш иқтидор эгаларини камолга етказиш мақсадида Тошкент шаҳрида ўзбекистонлик спортчи-қизлар орасида биринчи Олимпиада чемпиони, ўзбек дзюдосига Олимпия ўйинларидаги илк олтин медални тақдим этган Диёра Келдиёрова номидаги замонавий, халқаро талабларга жавоб берувчи дзюдо клуби фойдаланишга топширилди.
Дзюдо клубининг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон спорт вазири Адҳам Икромов, МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) президенти Мариус Визер ва бошқа мутасадди раҳбарлар иштирок этди.
Мазкур дзюдо клуби залига 4 та татами тўшалган. Унда жисмоний машқлар бажариш имконини берувчи спорт инвентарлари, кийиниш, ювиниш ва тиббиёт хоналари мавжуд. Жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берувчи ушбу марказда шуғулланувчилар учун барча имкониятлар яратилган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Сиёсий шарҳ: Ой остидаги уй
- Кеча, 21:05
- Сиёсат
Қирқ мевали дарахт
- Кеча, 20:26
- Ўқинг, қизиқ!
Мутолаа: Набира (ҳикоя)
- Кеча, 19:54
- Мутолаа