Долларфурушдан тама кутган нозирлар қўлга тушди
- 13.11.2019 09:39
- 327
- Жиноят ва жазо
Фуқаро Ф.К. анчадан буён “Шодиёна” савдо мажмуаси атрофида хорижий валюта савдоси билан шуғулланувчи қариндоши “фаолияти”га шу ерда хизмат қиладиган ички ишлар органлари ходимлари халақит бераётганлигидан норози эди.
Шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига қарашли 6- ва 7-ички ишлар бўлими тезкор вакиллари А.Б. ва Ж.М.лар валютафурушга “қулайлик” яратиш учун ўз хизматларини таклиф этишди. Албатта, мушук текинга офтобга чиқмайди, деганларидек, ИИБ ходимлари Ф.К.дан 150 АҚШ доллари эвазига унинг талабини қондиришга келишдилар.
Жорий йилнинг 16 октябрь куни ўтказилган тезкор тадбир мобайнида тамагирлик қилган ИИБ тезкор ходимлари А.Б. ва Ж.М.лар 100 АҚШ долларини Амир Темур кўчасида олаётган пайтда қўлга тушди. Айни пайтда уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилган.
Қувондиқ ХАЛИЛОВ.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа