Дональд Трамп коронавирус муаммоси юзасидан Хитой етакчиси Си Цзинпин билан суҳбатлашди
- 27.03.2020 17:38
- 291
- Хориж
АҚШ Президенти Дональд Трамп 27 март куни ХХР раҳбари Си Цзинпин билан коронавирус муаммоси юзасидан суҳбатлашганини маълум қилди.
“Ҳозиргина ХХР етакчиси Си Цзинпин билан жуда самарали суҳбат қурдим. Сайёранинг катта қисмини эгаллаб олган коронавирус муаммосини муҳокама қилдик. Хитой кўп синовларни бошидан ўтказди ва вирус ҳақида аниқ тушунчаларга эга бўлди. Биз у билан яқиндан ҳамкорлик қилмоқдамиз. Ўлкан ҳурмат! (Хитойга)”, деб ёзди Дональд Трамп ўзининг расмий Твиттер аккаунтида.
Эслатиб ўтамиз, шу кунгача АҚШ ва Хитой ҳукуматлари коронавирус борасида (нафақат коронавирус борасида, балки бошқа масалаларда ҳам) бир-бирига турли айблар эълон қилиб келаётган эди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа