Дунё аҳолисининг 700 миллиондан ортиғи тоза сувдан маҳрум
22 мартда дунёнинг кўплаб мамлакатлари Бутунжаҳон сув кунини нишонлашади. Ушбу кун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 1992 йил 22 декабрдаги қарори билан жорий этилган.
Жаҳон сув куни ғояси биринчи бўлиб 1992 йил 3-14 июнь кунлари Рио-де-Жанейро (Бразилия)да бўлиб ўтган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ривожлантириш» (ЮНСЕД) бўйича конференциясида эълон қилинди.
Бутунжаҳон сув кунини нишонлашнинг мақсади ичимлик сувдан фойдаланишнинг муҳимлигини таъкидлаш ва сув ресурсларидан барқарор фойдаланишни тарғиб қилишдир.
Маълумки, ер юзининг 70 фоизи сувдан иборат бўлиб, 1,4 миллиард квадрат километр сувнинг 97,5 фоизи шўр ва умумий сув ҳажмининг атиги 2,5 фоизини чучук сув (дарё, сой, кўл ва ботқоқликлар) ташкил этади.
Тахминан 35 миллион квадрат километр тоза сувнинг аксарияти - 24,4 миллион квадрат километри музликлар, музлар ва доимий музликларда мужассам, 10,7 миллион квадрат километри эса ер остида яширинган. Ер дарёларининг улуши атиги 0,002 миллион квадрат километр ичимлик сувдан иборат ёки бу унинг барча шаклидаги захираларининг 0,01 фоизини ташкил этади, дегани.
БМТ маълумотларига кўра, ҳозирги вақтда сув ресурслари танқислиги дунё аҳолисининг 40 фоизидан кўпроғига таъсир қилмоқда. Дунё аҳолисининг 700 миллиондан ортиғи тоза сувдан маҳрум. Бу сайёранинг ҳар учинчи кишиси тоза, безарар ичимлик сувидан маҳрум эканидан далолат. Ҳатток дарё ҳавзалари ҳудудларида яшовчи 1,7 миллиарддан ортиқ одам қўшимча тоза сув манбаларига муҳтож. Мутахассислар фикрича, ХХИ асрнинг ўрталарига келиб доимий сув танқислигидан азият чекувчилар сони 4 миллиард кишидан ошади.
Г.Холдорова тайёрлади.