Дунё қисқа сатрларда: Россия Африкага бепул ғалла беради, Европа Иттифоқи эса 2 миллион евро ажратади

“Агар Вагнер билан жиддий ҳодисалар юз берса, биз Беларусни бутунлай изоляция қиламиз”, - Польша ички ишлар вазири Каминский.

Расмий, шунингдек, бу ҳолатда Литва ва Латвия ҳам Беларусь билан чегараларини ёпишини айтди.
***
"Санкцияларга қарамай, Буюк Британия россиялик олигархларга музлатилган ҳисоб рақамларидан пул сарфлашга рухсат бермоқда", деб ёзади The New York Times.

"Пул миллиардерларга музлатилган ҳисоблардаги активларнинг бир қисмидан фойдаланишга рухсат берувчи лицензиялар асосида берилмоқда. Баъзи ҳолларда тадбиркорлар йилига миллион доллардан кўпроқ пул сарфлашга муваффақ бўлишмоқда", дейилади хабарда.
***
The Wall Street Journal: Украина қарши ҳужумининг секин суръатларда кечиши Ғарбда можарога барҳам бериш бўйича музокаралар бу йил бўлиб ўтишига шубҳа уйғотмоқда.
***
Арманистондаги энг йирик солиқ тўловчилар Россия капитали иштирокидаги компаниялар бўлиб турибди.

Ўтган йили 110 мингга яқин россиялик Арманистонга кўчиб ўтди, бунинг натижасида хорижий инвестициялар оқими 172 фоизга ошган.
***
Украина Европанинг энг йирик қурол ишлаб чиқарувчисига айланмоқчи.

“Украина эркин дунёнинг қурол арсеналига ва оддий уруш бўйича мутахассисга айланади”, - деган саноат вазири Камишин.
***
Европа Иттифоқи Лотин Америкасида «демократияни ривожлантириш» учун 2 миллион евро ажратади.

Пуллар Панама, Коста-Рика, Доминикан Республикаси ва Эквадор давлатларига йўналтирилади. Дастур уч йилга мўлжалланган.
***
Россия Африкада Украина донининг ўрнини тўлдиришга тайёр. Бу ҳақда президент Владимир Путин Россия-Африка форумидаги нутқида айтиб ўтган.

Хусусан, рекорд даражадаги ҳосил йиғилиши фонида РФ Буркина-Фасо, Зимбабве, Мали, Сомали, МАР, Эритреяга 25-50 минг тоннадан донни беғараз ва бепул етказиб беришга тайёр.