Дунёда энг кўп сотиладиган нарса нима? Океанларда қанча олтин яширинган?

🔹 Бутун дунёда энг машҳур ва энг кўп ишлатиладиган сўз бу окей (Okay, OK) сўзидир.

🔹 Акулалар жуда узоқ умр кўради. Баъзиларининг ёши ҳатто қадимий дарахтлардан ҳам қарироқдир.

🔹 Сайёрамиз аҳолисининг ярми ҳеч қачон қорни кўрмаган.

🔹 Олмахонлар мушуклар каби хуриллайди. Улар одамларга яқинлашишдан қўрқиши сабабли бу ҳақда жуда кам одам билади.



🔹 Дунёда энг кўп сотиладиган нарса нима эканлигини айта оласизми? Ажабларли, бироқ, бу - Кубик-Рубикдир! Иккинчи ўринда Apple технологияси туради.

🔹 Колибри – нафақат кичик ҳажми, ташқи кўриниши ёки тезлиги туфайли ажойиб, у орқага қараб уча оладиган ягона қушдир. Шу билан бирга бу қуш ерда юра олмайди.

🔹 Телефон ихтирочиси бутун ҳаёти давомида ҳеч қачон онасига ёки севимли хотинига қўнғироқ қилмаган. Сабаби, уларнинг иккаласи ҳам кар бўлган. Демак, у ушбу қурилмани шахсий мақсадлари учун эмас, балки инсоният учун ихтиро қилган.



🔹 Қурбақа ёмғири, бу уйдирма эмас. 1997 йилда Мексикада бу кичик жонзотлар бўрони бўлиб ўтган. Ушбу ёмғир нохуш туйғулар қолдирган бўлса, ажабмас.

🔹 Замонавий эскимос (АҚШ Аляскаси, Шимолий Канада ва Гренландия оролида яшайдиган халқ)лар овқатни совутиш учун эмас, музлардан сақлаш учун музлаткич сотиб олади. Музлаткич иситиш учун ишлатиладиган бўлса, у ерлар қанчалик совуқлигини ўзингиз тасаввур қилинг.



🔹 Океанларда инсоният бутун тарихи давомида қазиб олинганидан кўра юз марта кўпроқ олтин яширинган. Демак, океан тубида дунё иқтисодиётини бутунлай ўзгартириб юбориши мумкин бўлган хазина бор экан.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.