Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Дунёдаги энг бахтли шаҳарлар номи аниқланди

Тадқиқотчилар дунёнинг 200 та шаҳрини таҳлил қилишди. Даниянинг Орхус порт шаҳри 2023 йилда дунёдаги энг бахтли аҳолига эга шаҳар деб тан олинди.

Пойтахт Копенгагендан тахминан 187 километр узоқликдаги Орхус Даниядаги иккинчи йирик шаҳар бўлиб, Ютландия ярим оролининг шарқида жойлашган. Аслида, шаҳар кутилмаганга ғолиб бўлиб чиқмади, чунки Скандинавия мамлакатлари аҳолиси деярли ҳар доим энг бахтли кишилар деб тан олинади.

Британиянинг “Institute for Quality of Life” тадқиқот компанияси “Happy City Index 2023” рейтинги ғолибини аниқлаш мақсадида дунёнинг 200 та шаҳрини таҳлил қилди. Бошқа омиллар қаторида, маълум бир шаҳар аҳолисининг бахтига таъсир қилувчи таълим, инклюзив сиёсат, иқтисодиёт, ҳаракатчанлик, атроф-муҳит муҳофазаси, яшил ҳудудлардан фойдаланиш, инновациялар, табиий шароитлар, офатлар таъсири ва бошқалар каби кўрсаткичлар ҳисобга олинди.

Шу билан бирга, мутахассислар шаҳарларни шартли равишда уч - олтин (1-23-ўринлар), кумуш (24-100) ва бронза (101-200) шаҳарлар тоифаларига бўлишга қарор қилди.

2023 йилда дунёдаги энг бахтли 10 та шаҳарлар рўйхати:

1.Орхус, Дания (1614,2 балл).

2.Цюрих, Швейцария (1611).

3.Ванкувер, Канада (1605).

5.Нью-Йорк, АҚШ (1602).

5. Женева, Швейцария (1599,9).

6.Монреал, Канада (1596,5).

7.Лондон, Буюк Британия (1586,9).

8.Брисбен, Австралия (1585,2).

9.Амстердам, Нидерландия (1578,1).

10.Сан-Франциско, АҚШ (1577,1).

Аввалроқ маҳаллий аҳолининг ҳаётдан қониқиш даражасига кўра, 2024 йилда кўчиб ўтиш учун Швейцариянинг Цюрих шаҳри Европадаги энг яхши жой деб топилган эди.