Дунёдаги энг ноодатий қабртошлар
Ҳаёт қизиқ, айримлар ўлим ва қабрга қўйилиш, қабртошларни ҳам ғайриоддий ҳолат, деб билади. Ушбу тўплам қаҳрамонлари ўлимдан кейин қандай кўринишга эга бўлишлари ҳақида анча олдин ўйлаб кўришган бўлса ажабмас. Бу ҳолат жуда ғайриоддий қабртошларда мужассам этилган.
Тош қўллар
Тош панжара орқали эр-хотин руҳини боғлаб турадиган иккита тош қўллар ҳам қайғули, ҳам романтик кўринади. Бу қабрларда 38 йил бирга яшаган жуфтлик дафн этилган.
1880 йилда вафот этган полковник Жей ван Горcум, қабристоннинг протестантлар қисмида, унинг рафиқаси ван Эфферден хоним эса католик қисмида дафн этилган. Улар 1842 йилда турмуш қурган, зодагонлар оиласидан бўлган аёл турмуш ўртоғи оилавий қабристонида ётишни истамади, лекин у эрига яқинроқ бўлишни хоҳлаб, имкон қадар унга яқинроқ дафн этилишини сўради. Унинг орзуси амалга ошди ва севишганлар ҳали ҳам қўл ушлашмоқда.
Бутун умри давомида гаплашмаган жуфтлик
Ушбу қаттиққўл аёлнинг бюсти Аргентинадаги “Реколете” қабристонида жойлашган. Аёлга орқа қараб ўтирган эркакнинг тош ҳайкали эса… унинг эри. Мафтункор католик ва протестант жуфтликдан фарқли ўлароқ, бу турмуш ўртоқлар қўл ушлашмайди ва ҳатто бир-бирига қарамайди ҳам. Аввал эр вафот этди, бир неча йил ўтгач, хотини ҳаётдан кўз юмди. Улар бир-бирига ҳеч қандай сўз айтмасдан 30 йил бирга яшаган экан...
Ошиқ куйчи
Мусиқачи ва актёр Фернанд Арбелот 1990 йилда вафот этди ва “Пер Лашез” қабристонига дафн қилинди. Ўлимидан олдин у фақат битта нарсани - хотинининг юзига абадий қарашни хоҳлади.
Қувноқ қабристон
Руминиянинг Марамурес округи Сапинта қишлоғидаги ёрқин ранглар билан бўялган қабристон ўзининг қувноқ муҳити билан машҳур. Шубҳасиз, бу қабристонга дафн қилинишни сўраганларнинг ҳазил туйғуси кучли бўлган бўлса керак.
Қабрлар баъзилари чўпон, аскар, бошқалари эса зиёфат ёки шеъриятни яхши кўрган одамларнинг ҳаёти давомидаги севимли машғулотларини акс эттиради. Айрим қабртошларда дафн этилганларнинг ўлим сабаби ҳақида ҳикоя қилинади.
Ҳақиқий ҳазилкаш
Жек Кроуелл АҚШдаги сўнгги ёғоч кийим қисқичлари ишлаб чиқарувчи завод эгаси эди. У қабри устида доимо болаларнинг ўйнаб юришларини хоҳларди.
Аканинг укага совғаси
Рей Тсе исмли бола 15 ёшида вафот этди, унинг акаси, муваффақиятли тадбиркор, ҳар доим машина ҳайдашни орзу қилган укасига вафотидан кейин совға беришга қарор қилди. Тош “Мерcедес Бенц” 250 минг долларга тушди. Қабртош Нью-Жерсидаги “Линден” қабристонида жойлашган.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.