Дунёдаги энг қисқа алифбо
- 07.05.2024 16:45
- 145
- Ўқинг, қизиқ!
Тинч океанидаги Бугенвил ороли аҳолиси гапирадиган ротокас тили алифбосида атиги 12 та ҳарф бор.
У лотин алифбосига асосланган бўлиб, a, e, g, i, k, o, p, r, s, t, u, v ҳарфлардан иборат. Ротокас тилида ундошлар сони ҳам жуда кам: атиги еттита. Бу тилда сўзлашувчиларнинг умумий сони тахминан 4 минг кишини ташкил қилади.
Филологлар Ротокас тилини папуа тиллари шарқий папуа гуруҳига мансуб деб таснифлашади. Сўзловчилар сонининг озлигига қарамай, Ротокас учта - Марказий, Аита ва Пипипай шеваларига эга.
Маълумот ўрнида: 10 000 квадрат километр майдонга эга Папуа-Янги Гвинея давлати таркибига кирадиган Бугенвиль ороли Австралиянинг шарқида жойлашган. Орол дунёдаги биринчи француз экспедициясининг раҳбари, машҳур француз денгизчиси Луи Антуан де Бугенвиль (1729–1811) шарафига номланган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа