Дунёнинг бир парчаси

Ғарбий Африкада яшовчи догон қабиласининг олам тузилиши ҳақида ўз ҳайратомуз тасаввурлари бор. Догонларнинг фикрича, биринчи Сомон йўли галактикамиз ва Ер юлдузли оламнинг бир парчасихолос.

Қизиқарлиси шундаки, догонларнинг тасаввуричакоинотда бундай оламлар жуда кўп ва улар спираль шаклга эга (ҳозирги замон астрономлари ҳақиқатдан кўпчилик галактикалар спираль - ўрама шаклдалигини исботлашган).

Догонлар Ер баҳри-муҳит - коинотда ҳаёт мавжуд ягона сайёра эмаслигини таъкидлашади. Африка қабиласининг тасаввурича, оламни яратган Аллоҳ бир вақтнинг ўзида жуда кўп тирик мавжудотларни яратган ва бепоён коинотга жойлаштирган.

Мисрча қирғин

Грециянинг Санторин оролидаги машҳур вулқон 3600 йил аввал Крит ороли  атрофида минг йиллар давомида гуллаб-яшнаган миной цивилизациясини ер юзидан батамом супуриб ташлаган.

Бу вулқоннинг отилиши соатига 110 километр тезликда тарқалган. Ёмони, унинг тўлқини Крит ва Санторинни ажратиб турган кенгликда йўлида ким ва нима учраса яксон қилган.

Яқинда тарихчилар Библияда баён қилинган мисрча қирғинни ана шу вулқон отилиши билан боғладилар: «Монсей қўлини самога силкиди, Миср борлиғини зулмат қоплади, ҳеч ким бир-бирини кўрмади, ҳеч ким ўрнидан қўзғалмади».

Вулқон отилиши ҳақиқатдан Мисргача етиб келгани ва бир неча кун осмонни қоплаб олгани эҳтимолдан узоқ эмас. Тадқиқотчилар фикрича, Санторин оролида яна бир вулқон 12 минг йил аввал отилган ва Атлантидани йўқ қилган.

Т.Шомуродов тайёрлади.