Дунёнинг бойлари вақтдан қандай фойдаланади, кундалик ишини қандай тақсимлайди?

Инсоннинг муваффақияти кўп жиҳатдан унинг ҳаракатларига боғлиқ. Қуйида ўз мақсадларига эришган кишилардан ўрганишингиз мумкин бўлган яхши одатларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

 Эрталабки кун тартибингизни ўзгартирманг 

Таниқли тадбиркор ва инвесторлар ўзларининг эрталабки кун тартибига эга: улар кундан кунга такрорланадиган ҳаракатларни кетма-кетликда бажаради. Масалан, Уорен Баффет соат 6:45 да уйғонади, янги газеталарни ўқийди. Илон Маск соат 7:00 да туради, душдан сўнг нонушта қилмасдан ишга чиқиб кетади.  

Ҳар ким ўзи учун эрталабки кун тартибини белгилайди: бу 15 дақиқа ёки бир неча соат бўлиши мумкин. Нима бўлишидан қатъий назар жадвални бекор қилиш ёки бузиш мумкин эмас. 

Шу тариқа тўсатдан содир бўладиган ишлар режаларимизга халақит бермаслигини ва юклатилган вазифаларимизни бошқаришни ўрганамиз. Бундан ташқари, бу тартиб бизни кун давомида энергия билан таъминлайди.

 Аввал ҳаракат, сўнгра таҳлил 

Аксарият одамлар доимо муҳим нарсаларни орқага суриб қўйишади. Муваффақиятли одамлар лойиҳани иложи борича тезроқ амалга оширишга интилиб, натижасини кейин баҳолайдилар. Улар назарияга вақт сарфламайди, балки ғояни амалда синаб кўришади ва кейинчалик тузатиш керак бўлган нарсаларни таҳлил қилишади. 

Хаёлий дунёга эмас, балки воқеликка эътибор қаратиш керак. Шунда сиз аниқ натижалар ва ўз фикрларингизни яхшилашга ёрдам берадиган мулоҳазаларни оласиз.

 Спорт учун вақт топиш 

Уоррен Баффет ҳар куни беш банка газланган сув ичади ва Макдональс таомлари билан нонушта қилади, у ўзининг бандлигига қарамасдан жисмоний машқларга вақт ажрата олади. 

Илон Маск эса ҳафтасига 100 соат ишлайди, аммо мунтазам равишда спорт билан шуғулланади. 

Ҳафта давомида қилинадиган ишлар рўйхатини тузинг ва қайси вақтда машқ қилишингиз мумкинлиги ҳақида ўйлаб кўринг. Бу ҳар қандай касб эгаси учун муваффақиятга эришишнинг таркибий қисмларидан биридир.

 Ҳар куни бир вақтда уйғониш 

Агар сиз ҳар куни бир вақтнинг ўзида турсангиз, демак сиз кунингизни назорат қиласиз ва вазифаларингизни бошқара оласиз. Мабодо, бирон жойга кечикиб борсангиз, нафақат ўзингиз, балки бошқаларнинг режасини бузасиз, бу бир талай ноқулайликларни келтириб чиқиши билан бирга, уларнинг сизга бўлган ишончини ҳам йўқотади. 

Одатни ривожлантириш кифоя, шунда кечқурун уйқу, эрталаб эса будильниксиз туриш билан боғлиқ муаммолар бўлмайди.

 Доим кун режасига риоя қилиш 

Муваффақиятли одамлар унга берилган топшириқ устида ишлашни хоҳламасдан ўзи тузган кунлик режасига содиқ қолади. Натижаларга эришиш учун ўз қулайлик ҳудудидан чиқиб кетиши керак. Баъзида бу қизиқарли бўлмаган ишни бажаришни талаб қилади. 

Ушбу қоидага риоя қилиш учун сиз барча вазифаларни ёзиб олиш учун тақвимдан фойдаланишингиз мумкин. Масалан, Билл Гейтс кунлик ишларини 15 дақиқали интервал билан, Маск эса кунлик ишларини 5 дақиқалик вақт оралиғи билан режалаштиради. 

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.