Дунёнинг энг бахтли давлатлари рейтингида Ўзбекистон 54-ўриндан жой олди

Финляндия дунёдаги энг бахтли мамлакат деб топилди. Мамлакат сўнгги олти йилдан буён бу кўрсаткични ўзида сақлаб келмоқда.

Дания, Исландия, Швеция ва Норвегия ҳам кўрсаткичлар бўйича жуда яхши натижа кўрсатган.

Шунингдек, энг бахтли  давлатлар 20 талигини қуйидаги давлатлар эгаллади:
1. Финляндия;
2. Дания;
3. Исландия;
4. Исроил;
5. Нидерландия;
6. Швеция;
7. Норвегия;
8. Швейтсария;
9. Люксембург;
10. Янги Зеландия;
11. Австрия;
12. Австралия;
13. Канада;
14. Ирландия;
15. АҚШ;
16. Германия;
17. Белгия;
18. Чехия;
19. Буюк Британия;
20. Литва.

Танловда мамлакатдаги соғлом умр кўриш давомийлиги, аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот кўлами,  ижтимоий қўллаб-қувватлаш, коррупциянинг паст даражаси, жамиятда ўзаро инсонпарвар муносабатлар ва фуқаролар эркинликлари каби кўрсаткичлар инобатга олинган.

Ўзбекистон бу рейтингда дунёнинг 137 давлати орасида 54-ўринни эгаллади.

Қўшни давлатлар: Қозоғистон — 44-ўрин;  Қирғизистон — 62-ўрин; Тожикистон — 80-ўринда қайд этилган.

Рўйхатнинг энг охири, 137-ўринда Афғонистон жойлашган.

Мазкур рейтинг 2012 йилдан буён эълон қилиб келинмоқда.