ДХА: Гербли гувоҳномаларни қўлда тўлдириш бекор қилинди, уларни фақат босма ҳарфлар билан тўлдириш тартиби жорий этилд
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда илгари ФҲДЁ органлари томонидан бериладиган гербли гувоҳномалар билан боғлиқ саволлар муҳокамаси кўпаймоқда.
Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати ушбу вазиятга ойдинлик киритиб, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан, туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномалар бланкаларини қўлда тўлдириш бўйича талаблар бекор қилиниб, уларни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда фақат босма ҳарфлар билан тўлдириш тартиби жорий этилганини маълум қилади.
Гувоҳномага барча маълумотлар электрон шаклда киритилгач, ота-она, унинг ўрнини босувчи шахслар тўғрилиги ва улар эътирози бор-йўқлигини айтиш учун чоп этилишидан аввал кўрсатилишини ФҲДЁ идораси ходимидан талаб қилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, ФҲДЁ органлари билан боғлиқ масалалар юзасидан Давлат хизматлари агентлиги 1148 телефони, шунингдек, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали мурожаат қилишингиз мумкин.