Самарқандда ФҲДЁ органлари ходимлари туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларни сайёр тартибда топширмоқда

Карантин даврида ота-оналарнинг ФҲДЁ бўлимларида тўпланиб, ортиқча вақт сарфлашларининг олдини олиш ва уларга ҳозирги мураккаб вазиятда қулай шароит яратиб бериш мақсадида мутасадди ташкилотлар ҳамда туғруқ мажмуалари билан ҳамкорликда туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларни сайёр тартибда топшириш ишлари давом этмоқда.

Шунингдек, туман ва шаҳарлардаги 38 маҳаллада давра суҳбатлари ўтказилди ва муаммолар мавжуд 962 хонадонда тегишли тушунтириш ишлари олиб борилди.

5300 нафардан ортиқ фуқаро иштирок этган давра суҳбатлари жараёнида ФҲДЁ бўлими ходимлари томонидан оилавий ажралишларнинг олдини олиш, унинг ҳуқуқий оқибатлари, уни бартараф этиш, туғилиши қайд қилинмаган болаларнинг туғилишини қайд қилиш тартиби ҳамда ҳуқуқбузарлик профилактикаси юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Маҳаллаларда ўтказилган йиғилишларда 50 нафар оилавий низоси мавжуд оилаларни яраштириш чоралари кўрилди. ФҲДЁ бўлимлари томонидан жойларга бориб сайёр тартибда 47 та фуқаролик ҳолати далолатномалари қайд қилинди.

Маълумот учун: Самарқанд вилоятида жорий йилнинг 8 ойи давомида 65 482 та туғилиш ва 12 278 та ўлим, 14 282 та никоҳ ҳамда 1 793  та ажрим ҳолатлари қайд этилган.

Ёқубжон Марқаев тайёрлади.