"Е" номли дарё ёки "Å" қишлоғи ҳақида эшитганмисиз?
Дунёда номлари фақат битта ҳарфдан иборат бўлган кам сонли географик жойлар мавжуд. Мисол учун, “Å” номли қишлоқ ёки "D" ёки “Е” номли дарёлар ҳақида эшитганмисиз? Маҳаллий тилларда бу “ҳарф”ларнинг ҳар бири ўзгача маънога эга. Келинг, бундай бир ҳарфли жойлар ҳақида батафсилроқ билиб оламиз.
“Å” қишлоғи
Сайёҳлар Норвегиянинг Москенес муниципалитетида жойлашган “Å” деб номланадиган қишлоққа тез-тез ташриф буюришади.
Бу балиқчилар қишлоғи бўлиб, аҳолиси асосан қуритилган балиқ ишлаб чиқаради. Қуритилган балиқ шарафига ҳатто бу ерда музей ташкил этилган, шунингдек, балиқчилар қишлоғи музейи ҳам мавжуд.
“D” дарёси
Энг қисқа “D” номли дарё Американинг Линкольн шаҳрида оқиб ўтади. Қисқа номидан ташқари, у атиги 130 метр узунлиги билан ҳам машҳур. Дарё ҳатто “Гиннеснинг рекордлар китоби”га Америка Қўшма Штатларидаги энг қисқа дарё сифатида киритилган эди, аммо 1989 йилда бу мақом Монтана штатидаги узунлиги 60 метр “Роу” дарёсига ўтди.
“Ø” тепаликлари
Ø — Дания, Норвегия ва Фарер алифболарида юмалоқ ўрта-юқори олдинги унлини ифодалаш учун ишлатиладиган кенгайтирилган лотин ҳарфи лексикографлар орасида жуда қисқа, фақат битта ҳарфдан иборат номи билан машҳур. Даниянинг шарқий Ютландиясидаги Норреа водийсидаги ер қисми айнан шу ҳарф билан номланган. Дания тилидан “Ø” орол деган маъносини англатади. Эҳтимол, бу ер қисмини номлашда оролга ўхшаш ёндашувдан келиб чиққан бўлса керак, бироқ ернинг денгизга чиқиш йўли йўқ ва бу жой ўтлоқлар билан ўралган.
“E” дарёси
Шотландиянинг тоғ ёнбағирларидан оқиб ўтадиган бу дарё “Монад Лиат” тоғларининг шимоли-ғарбий қисми, Лох Несс кўлининг жануби-шарқида бошланади. Мҳор кўлига қўшилмагунча дарё тахминан 10 километр бир йўналишда оқишда давом этади. “Е” дарёси Шотландия ва ундан ташқаридаги энг қисқа дарё номига эга.
Яна битта “Å” номли қишлоқ
Бу сафарги худди шу номдаги бошқа қишлоқ Швециянинг Норрчёпинг муниципалитетига тегишли. Унда 200 га яқин аҳоли истиқомат қилади. “Å” қишлоқ номи "Ай" деб талаффуз қилинади. Мамлакатда бир хил номдаги яна камида ўнлаб жойларни санаш мумкин, қоида тариқасида, улар фермалар ёки бир нечта хусусий уйларга берилади. Сайёҳлар кўпинча “Å” қишлоғига унинг номи ёзилган белгини суратга тушириш учун келишади.
“Y” номли қишлоқ
Франциянинг шимолида “Y” деб номланадиган қишлоқ бор. Мамлакатдаги энг қисқа номли бу қишлоқ Амьенс вилоятидан шарқда, Д615 ва Д15 автомобиль йўллари чорраҳасида жойлашган. Бу ерда яшайдиган жами юзга яқин аҳоли пункти ипсилонликлар деб аталади.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.