Екатеринбургдаги автоҳалокатда икки нафар ўзбекистонлик вафот этган
- 03.12.2020 11:30
- 112
- Хориж
1 декабрь куни Екатеринбургда (Россия) бир гуруҳ ўзбекистонликлар минган “Volkswagen Polo” русумли енгил автомашина йўлнинг музлаган қисмида автоҳалокатга учради. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар бермоқда.
Ўзбекистоннинг Екатеринбургдаги Бош консулхонаси маълум қилишича, бунинг оқибатида икки нафар ўзбекистонлик - 27 ёшли аёл ва беш ёшли бола ҳалок бўлган.
Беш киши оғир жароҳатлар билан шаҳарнинг 9-болалар ва 23-касалхоналарига ётқизилган. Ҳозир шифокорлар ўта оғир аҳволга тушган машина ҳайдовчиси ва вафот этган боланинг онаси билан боғлиқ жарроҳлик амалиётларини бажармоқда.
Ўзбекистон Бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси ходимлари юзага келаётган турли масалаларни жойида ҳал қилиш учун касалхоналарда бўлиб турибди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Имтиёзли нархдаги кўмир аҳолига қай тартибда берилади?
- 50 дақиқа аввал
- Долзарб