Экология бошқармаси: Сувни ифлослантирган шахсларга нисбатан жарима қўлланмоқда

Шу кунларда вилоят туман, шаҳарларидаги автомобилларни ювиш шохобчаларида рейд тадбирлари уюштирилиб, қонун талабларига бўйсунмай, белгиланган тартиб қоидаларга амал қилмай фаолият олиб борган фуқароларга маъмурий жарималар белгиланмоқда.

Жумладан, Каттақўрғон тумани Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши инспекцияси давлат инспекторлари ҳамда прокуратура ходимлари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор кузатув рейд тадбирлари давомида бир қатор ҳолатлар қайд этилган.

Хусусан, Жумабой, Тарнов, Дўстлик маҳалаларида яшовчи бир неча шахслар чиқиндили оқова сувларни маҳаллий ариққа оқизиб қўйиши ва сувни ифлослантираётганлиги аниқланган. 

МЖтКнинг 72-моддаси 1-қисмига биноан ушбу фуқароларга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳар бирига 1 020 000 сўм миқдоридан жарима қўлланилган.