Электр истеъмоли учун йиғилган пулларни ўзлаштирган мансабдор шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими томонидан электр тармоқлари корхонаси томонидан истеъмолчиларнинг шахсий ҳисоб-варақасига киритилган тўловларнинг қонунийлиги ўрганилди.

Аниқланишича, Самарқанд шаҳар электр тармоқлари корхонаси ва Нуробод тумани электр тармоқлари корхонасининг “Электрҳисоб” дастуридаги 22 млн. 837 минг сўм маблағни Самарқанд шаҳар ҳудудида яшовчи фуқаролар Е.Каралева ва бошқаларнинг номига очилган “Электрҳисоб” дастуридаги шахсий ҳисоб-рақамларига 2019 йилнинг март, апрель ва май ойлари учун ўтказиб бериб, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими томонидан Самарқанд шаҳар ва Нуробод туман электр тармоқлари корхоналари мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 167-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Самарқанд шаҳар прокуратурасига юборилди.

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд шаҳар бўлими.