Электрчиларга янги машина ва махсус техникалар берилди

Наврўз умумхалқ байрами арафасида “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Самарқанд ҳудудий филиали тасарруфидаги электр таъминотларига 10 дона “Дамас” русумли автомашина ва 3 дона "Исузу" русумли махсус техникалар топширилди.

Соҳанинг янги замонавий махсус техникалар билан таъминланиши иш сифати ва самарадорлигини ошириш имкониятини яратиш билан бирга электр энергиясидаги узилишларни тезкорлик билан бартараф этиш, ҳудудларда амалга оширилаётган қурилиш ишларини янада жадаллаштиришга ҳамда аҳолига сифатли электр энергиясини етказиб бериш учун хизмат қилади.

Ишчи-ходимларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш, автотранспорт ва моддий-техник базани янада мустаҳкамлаш мақсадида ушбу автомашиналарнинг топширилиши Наврўз байрамига ўзига хос муносиб туҳфа бўлди.