Энди пайариқлик ёшлар ҳам робототехникани ўзлаштиради

Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан Самарқанд вилоятининг 12 та шаҳар ва туманларида рақамли технологиялар ўқув марказлари ташкил этилган.

Албатта, ушбу марказларда ёшлар учун замонавий рақамли технологиялар, электрон тижорат, дастурлаш асослари, компьютер ва робототехника синфлари фаолият кўрсатиб келмоқда. Ана шундай марказлардан бири Пайариқ туманида ҳам ўз фаолиятини бошлади. 

Марказнинг очилиш маросимида Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи Д.Хўжамбердиев, Пайариқ тумани ҳокими З.Эргашев сўз олиб, ушбу марказ ёшлар ўртасида компьютер технологиялари, дастурлаш, робототехника ва киберспортни оммалаштириш, ушбу соҳада мутахассисларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида ташкил этилаётгани, албатта келажакда етук ёш кадрлар етишиб чиқишини билдирди.

Шунингдек, марказда тумандаги давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбар ва ходимларининг ахборот-коммуникация технологиялари бўйича малакаларини ошириш мақсад қилинган.

Вали Мухторов.