Энди тўйлар қандай ўтади?
Ҳозиргина вилоят ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2019 йил 14 сентябрь № 2736-III-сонли «Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қўшма қарори ижросини таъминлашга бағишланган йиғилиш якунига етди.
Вилоят ҳокими Э.Турдимов раҳбарлигида видеоселектор тарзида ўтган анжуманда тўпланганларга янги йилнинг илк кунларида Самарқанд шаҳри ва туманида бўлиб ўтган тўйлар, машина кортежларининг ноқонуний ҳаракатлари, раққосаларнинг, тўй соҳибаларининг хурмача қилиқлари акс этган видеороликлар қўйиб берилди.
Кейин қўшма қарор талаблари тушунтириб берилди.
Ўзбекистон Қаҳрамони Ҳасан Нормуродов, вилоят ИИБ бошлиғи Шавкат Раҳмонов, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раиси Бадриддин Насриев, Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти Мардон Мавлонов тўйларни тартибли, камчиқим ўтказишда тўйчи ва хизмат кўрсатувчилар масъулиятини ошириш юзасидан мулоҳаза билдирди.
Йиғилиш сўнггида савол-жавоблар ҳам бўлди.
Сайтимизни кузатинг, йиғилиш тафсилотлари ҳақида батафсил маълумот берамиз.