Энг бахтли мамлакат эълон қилинди. Ўзбекистон 42-ўринда
Финляндия 19 март куни эълон қилинган "World Happiness Report"да кетма-кет тўртинчи маротаба «Дунёдаги энг бахтли мамлакат» рейтингида биринчи ўринни эгаллади.
"World Happiness Report" ҳисоботи ҳар йили БМТнинг Барқарор ривожланиш ечимлари бўлими томонидан тузилади. У дунёнинг 149 мамлакатини баҳолайди ва умр кўриш давомийлиги, ижтимоий қўллаб-қувватлаш, коррупция ва бошқалар каби кўрсаткичларни ҳисобга олади.
«Бахтли мамлакат» тўғрисидаги ҳисобот илк бор 2012 йилда эълон қилинган эди.
Бу йил Исландия, Дания, Швейцария, Нидерландия, Швеция, Германия, Норвегия, Янги Зеландия ва Австрия ҳам энг бахтли мамлакатлар ўнлигига киритилган. АҚШ 14-ўринда, Буюк Британия 18-ўринда, Франция 20-ўринда.
Ўзбекистон 149 мамлакатни ўз ичига олган мазкур рейтингда 42-ўринга жойлашди. Умуман, собиқ СССР давлатлари орасида Эстония ва Литва энг яхши кўрсаткичларга эга - улар мос равишда 28 ва 29-ўринларда, Қирғизистон - 33, Латвия - 34, Қозоғистон - 36, Молдова - 49, Россия - 60, Тожикистон - 62, Украина - 69, Грузия - 73-ўриндан жой олди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотларига кўра «энг бахтсиз» мамлакат - Зимбабве (рейтингнинг сўнгги қатори) ва Танзаниядир.
Интернет маълумотлари асосида Г.Холдорова тайёрлади.