Энг катта уран захираларига эга давлатлар
Дунёда ядро энергетикасининг асосий элементи ва яна бир асосий энергия элементи - плутонийни олиш учун хом ашё ҳисобланадиган уран моддасининг конлари унчалик кўп эмас. Кимёвий элементнинг ер қобиғидаги миқдори атиги 0,0003 (килограмм ҳисобида) фоизга, бир литр денгиз сувидаги концентрацияси 3 микрограммга тенг. Қуйида уран қазиб олиш бўйича етакчи давлатлар тақдим этилади.
1-ўрин - Австралия
Австралия дунёдаги уран захиралари бўйича сўзсиз етакчи ҳисобланади.
Бутунжаҳон ядровий ассоциацияси маълумотларига кўра, жаҳон уран захираларининг қарийб 31,18 фоизи ушбу мамлакатда жойлашган, рақам билан айтганда, бу 661 минг тоннани билдиради. Австралиядаги мавжуд 19 та кондан йилига 3 минг тоннага яқин уран қазиб олинади. Бу ерда 1 килограмм маҳсулотнинг таннархи 40 АҚШ долларини ташкил қилади.
2-ўрин – Қозоғистон
Уран захиралари бўйича иккинчи ўрин Қозоғистонга тегишли. Бу мамлакатда жаҳон ёқилғи захираларининг 11,81 фоизи бор, бу 629 минг тонна уранга тенг дегани.
Қозоғистонда 16 та уран конлари ўзлаштирилган бўлиб, "Казатомпром" давлат компанияси мамлакатда ушбу ресурсни қазиб олиш учун масъулликни ўз бўйнига олган.
3-ўрин – Россия
Россия уран захиралари бўйича дунёда учинчи ўринда туради.
Мутахассисларнинг фикрича, мамлакат ер қаърида 487 минг 200 тонна уран бор, бу жаҳон уран ресурсларининг 9,15 фоизини ташкил қилади. Шу билан бирга, Россияда атиги 7 та кон мавжуд ва уларнинг деярли барчаси Байкал ортида жойлашган. Мамлакатда қазиб олинадиган ураннинг 90 фоизидан ортиғи Чита вилоятида қазиб олинади. Қолган 5-8 фоизи эса Бурятия ва Қўрғон области ҳиссасига тўғри келади.
4-ўрин - Канада
Умумий захиралар 466,700 минг тонна уранни ташкил этади, бу эса жаҳон захираларининг 8,80 фоизига тенг.
Мамлакатдаги энг бой конлар: МакАртур-Ривер, Cигар Лейк ва Уотербери конларидир. “Cameco” корпорацияси Канададаги асосий уран қазиб олувчи компания ҳисобланади.
5-ўрин - Жанубий Африка
Мамлакатда энг йирик “Доминион” кони етакчи. Йирик конлар қаторига Ғарбий Ариез, Палабора, Рандфонтейн ва Ваал-Ривер ҳам киради, уларда асосан олтин қазиб олиш саноатининг “думлари” қайта ишланади.
Бу мамлакатда уран қазиб олишнинг ўртача нархи 1 кг. учун 40 АҚШ долларини ташкил қилади.
6-ўрин - Нигер
Мамлакатдаги энг йирик конлар Имурарен, Мадауела, Арлит ва Азелит бўлиб, республикада жами 12 та кон бор.
Мамлакат уран бозорининг асосий ўйинчиси Франциянинг “Areva SA” компанияси бўлиб, компания кўпинча дунёдаги энг йирик 10 та уран конларидан бири “Арлит” конида қазиш ишларини олиб боради. Нигерда қазиб олинган ураннинг нархи 1 кг. учун 34-50 долларга ҳисобланади. Айтганча, уран мамлакат ялпи ички маҳсулотининг тахминан 5 фоизини ташкил қилади.
7-ўрин - Намибия
Намибияда тўртта йирик уран конлари мавжуд. Мамлакатдаги умумий уран захиралари 261 минг тоннани ташкил қилади, бу жаҳондаги умумий захиранинг тахминан 5 фоизи дегани.
8-ўрин – Хитой
Хитой давлатида дунёдаги уран захираларининг тахминан 5 фоизи бор.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.