Энг кўп сув сарфлайдиган давлатлар

Турли мамлакатларда мавжуд бўлган ичимлик суви етишмовчилиги муаммолари ҳақида эшитганмиз. Ер юзининг 70-75 фоизи сув билан қопланган бўлса-да, барча сув ресурсларининг 97 фоизидан ортиғи шўр сув саналади. Қолган 3 фоизи музликлар ва Антарктида қорлари ҳиссасига тўғри келади. Сайёра аҳолиси ҳар куни ичимлик ва бошқа эҳтиёжлар учун 10 миллиард тоннадан ортиқ сувдан фойдаланади.

Аҳоли ўсиб бориши асносида ҳар йили сув истеъмоли эҳтиёжи икки бараварга ошмоқда. Сув захиралари нотекис сарфланиши оқибатида 2 миллиард одам кескин сув танқислигини бошдан кечиради, 4 миллиард одам эса кўпинча таъминотнинг узилишига дуч келмоқда. Ривожланган мамлакатлар кунига триллионлаб литр сув истеъмол қилаётган бир пайтда кўпгина Осиё-Африка мамлакатларида сув билан боғлиқ кескин муаммолар мавжуд.
Қуйида 2022 йил ҳолатига кўра энг кўп сув сарфлайдиган давлатлар бешталиги келтирилган.

Ҳиндистон – 1 430 680 000 кишилик аҳоли сони (ер шари умумий аҳолисининг 18 фоизи) билан етакчилик қилади. Мамлакат улушига барча сув ресурсларининг 4 фоизи тўғри келади, шундан 89 фоизи қишлоқ хўжалиги эҳтиёжларига сарфланади. Умумий харажатлар йилига 761 миллиард метр/кубни ташкил этади. Ҳиндистон ва қўшни Покистонда тоғ музликларини эритиш технологиялари ишлаб чиқилмоқда.

Хитой аҳолиси сони ва сув истеъмоли бўйича иккинчи ўринда туради. Бу ерда 1 422 362 000 киши яшайдиган дунё аҳолисининг бешдан бир қисми истиқомат қилади.

Какие страны расходуют воды больше всех

Истеъмол йилига 601,6 миллиард метр/куб, киши бошига 116 000 литрни ташкил қилади, сувнинг 85 фоизи қишлоқ хўжалигига сарфланади. Сувга бўлган эҳтиёжни қондириш мақсадида Хитойдаги саноат сектори ўстириб борилмоқда ва 2035 йилга келиб ҳукумат захираларни 5 баробарга оширишни мўлжаллаяпти.

АҚШ ҳам энг кўп сув истеъмолчиси ҳисобланади. Давлат ҳудуди бўйича Канада, Хитой ва Россиядан кейинги ўринда туриб, катта майдонни эгаллайди. Мамлакат аҳолиси 336 023 460 киши. Барча харажатларнинг чорак қисми (жами йилига 444,3 миллиард метр/куб) Флорида, Техас, Калифорния ва Айдаҳо штатлари ҳиссасига тўғри келади. Фақат нью-йоркликларнинг ўзигина кунига 1 000 000 литр сув истеъмол қилади.

Индонезия 280 488 501 кишилик аҳоли сони бўйича дунёда тўртинчи, ҳудуди бўйича 14-, иқтисодий кўрсаткичлар бўйича 16-ўринда туради. Мамлакат йилига 222,6 миллиард метр/куб сув истеъмол қилади, шунинг 70 фоизидан аграр сектор фойдаланади. Мамлакат сув ресурсларининг катта қисми (ер усти ва ер ости) жуда ифлосланган ва фойдаланиш учун яроқсиздир.

Покистон давлати аҳолиси 217 541 640 киши ва йилига улар 183,5 миллиард метр/куб сув истеъмол қилади. Шундан 70 фоизи қишлоқ хўжалигига сарфланади. Захиралар тугаб бормоқда ва 2025 йилга келиб мамлакатда жиддий сув танқислиги юзага келиш эҳтимоли бор.

Какие страны расходуют воды больше всех

***
Сувнинг номақбул сарфини камайтириш ва уни ўйламай исроф қилишнинг салбий оқибатлари олдини олиш мақсадида мувозанатли сарф-харажатлар ва жаҳон захираларини оқилона бошқаришни талаб қиладиган халқаро фонд ташкил этилди. Мутахассислар кўплаб мамлакатлар учун анча вақт олдин пайдо бўлган, яқин келажакда эса ҳамма учун содир бўладиган сув танқислигини жиддий муаммо, деб аташмоқда. Улар бизнинг асримиздаёқ сув нефть ва газдан ҳам қимматроқ, энг муҳим стратегик ресурсга айланишидан хавотирда. Шу каби жиҳатлар эътиборга олиниб, бугунги сана - 22 март куни Бутунжаҳон сув ресурслари куни, деб номланган.

Б.Муҳаммадиева тайёрлади.