Энг содиқ... Ҳаётда бир марта жуфтлик яратадиган ҳайвонлар

Ҳайвонларнинг айрим турлари ҳар йили янги шерик излайди, бошқалари эса “турмуш ўртоғи”ни бир марта ва бир умрга танлайди. Бутунжаҳон ёввойи табиат жамғармаси маълумотлари сутэмизувчилар турларининг атиги 5 фоизи моногамия (бир жуфтлилик ёки фақат бир хотин  ё фақат бир эр билан никоҳда бўла олиш)ни репродуктив ҳаракат сифатида танлашини кўрсатди.

Бугун ёввойи табиатдаги ҳаётида бир марта жуфтлашадиган ҳайвонлар билан танишамиз.

Шумтака (маймунлар тури)

Самые верные животные, которые образуют пары на всю жизнь

Шумтакалар кичик оилалар (ота-она ва болалар) бўлиб яшашни афзал кўрадиган приматлардир. Бу маймунлар бутун умри давомида бир-бирига содиқ қолади. Улар ўз жуфти билан жуда яқин ҳиссий алоқаларни ўрнатишга мойил, деярли барча вақтини бир-бири атрофида ўтказади ва шеригини ҳимоя қилади. Мабодо улар ажратилгудек бўлса, шумтакаларнинг бири руҳий азоб ва стрессни бошдан кечиради.

Дикдиклар (кийикларнинг бир тури)

Самые верные животные, которые образуют пары на всю жизнь

Антилопаларнинг аксарият турлари катта подаларда ўтлашни афзал кўради, лекин нозик дикдик кийиклари ҳаёт тарзи билан улардан ажралиб туради. Улар бир жуфтлиликда яшайди, эркаклари ҳеч қачон урғочисидан ажралмайди ва ўзининг 64 фоиз вақтини оиласи билан бирга ўтказади. Дикдик кийикларининг ҳимоя қиладиган ўз ҳудуди бор.

Койотлар (Итсимон бўрилар)

Самые верные животные, которые образуют пары на всю жизнь

Койотлар Шимолий Америка бўйлаб кўплаб турдаги экотизимларда учрайди, бироқ уларнинг ҳулқининг бир томони ҳамон ўзгаришсиз қолмоқда. Койотлар ушбу рўйхатимиздаги энг содиқ ҳайвонлардан биридир. Бошқа итсимон бўриларда бўлгани каби, болаларини ўстириш муваффақияти иккала ота-онанинг ҳамкорлигига боғлиқ.

Денгиз оти

   

Бир жуфтлилик фақат ердаги мавжудотлар билан чегараланиб қолмайди. Сўққабош денгиз отлари жуфтини учратгач, думларини бир-бирига боғлаб, бўлажак турмуш ўртоқлари билан рақсга тушишади. Улар ўз турмуш ўртоғига умр бўйи вафоли эр-хотин бўлиб қолади. Эркак денгиз оти болаларини қорнидаги қопда олиб юради. Улар одатда қисқа умр кўришади (тўрт йилгача).

Кулранг тулки

Самые верные животные, которые образуют пары на всю жизнь

Ҳам сарғиш, ҳам кул ранг тулкилар моногам сутэмизувчиларидир. Катта ёшли жуфтлик оиласи ўз болалари, ҳамда уларни тарбиялашга ёрдам берадиган ёлғиз қолган урғочи қариндошлардан иборат кичик оилавий гуруҳларга бўлиниб яшашади.

 

Сув қундузи

Самые верные животные, которые образуют пары на всю жизнь

Ота-онаси билан икки йил яшаганидан сўнг, ёш қундузлар умрининг охиригача (одатда 20 йил) бирга қоладиган ўз умр йўлдошини топиш учун уяни тарк этади. Қундузлардан бири вафот этгандан сўнг кемирувчи ўзига бошқа шерик излаши мумкин. Қизиғи, Европа қундузлари тамоман моногам ҳисобланган бир пайтда, Канада қундузлари  фақат жуфтлашиш даврида бошқа қундузларга “эътибор” қилади.

Гиббонлар (маймун тури)

Самые верные животные, которые образуют пары на всю жизнь

Гиббонларнинг барча (19) тури жуфтлашиб, ўсиб улғаётган авлодни тарбиялаш учун оила яратади. Болаларга ғамхўрлик қилиш ва доимий парвариш қилиш масъулияти гиббонларни бир-бирига боғлаб қўяди. Бироқ улар биринчи навбатда монограм бўлишига қарамай, гиббонлар одамларга ўхшайди, чунки улар баъзан ажрашишади ва ўзига бошқа жуфт излаб топиб, қайтадан оила қуриши мумкин.

Калта думли сцинк (калтакесак)

Самые верные животные, которые образуют пары на всю жизнь

Бу калтакесаклар йилнинг кўп қисмини ёлғизликда ўтказади, лекин ҳар бир жуфтлашиш мавсумида фақат битта, ўзининг олдинги шериги билан учрашади. Жуфтлашиш даврида бу калтакесаклар нафақат моногам ҳаёт кечиради, балки саёҳатни ҳам бир-бирининг ёнида жуфт бўлиб ўтказади. Бу ҳайвонлар умр бўйи бирга бўлишади (йигирма йиллар атрофида), эркак мунтазам равишда урғочини авайлаб, эркалаб парвариш қилади. Жуда қизиқ, шундай эмасми?

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.