Энг узоқ чўзилган туғилган кун
Германиялик Свен Ҳагемейр 26 ёшга тўлганида турли вақт минтақаларини кесиб ўтиб, бу муҳим санани икки кунга узайтиришга муваффақ бўлди.
46 соат давомида Свен Окленддан (Янги Зеландия) Брисбенга (Австралия), сўнг Гонолулу оролига учиб бориб, “Гиннеснинг рекордлар китоби”даги “энг узоқ давом этган туғилган кун” рекордини ўрнатди.
Свен 1998 йилнинг июнь ойида Карачидан Сингапурга, кейин эса Сан-Францискога учиб, ўз туғилган кунини 35 соату 25 дақиқа нишонлаган покистонлик рекордини янгилашга муваффақ бўлди.
Ўзининг ютуғи ҳақида гапирар экан, Свен “Болалагимдан “Гиннеснинг рекордлар китоби”нинг ашаддий мухлисиман. Мен ҳар доим ўзимга-ўзим мен ҳам рекорд ўрнатишим мумкинми, деб савол берардим. Ушбу тоифани топганимдан сўнг, рекордни янгилашга қарор қилдим”, дейди.
Туғилган кун эгаси узоқ давом этган байрамининг кўп қисмини самолётда ўтказди, егуликлардан баҳраманд бўлди ва чет элликлар билан имо-ишора тилида мулоқот қилди.
Янги Зеландияда Свен Хан исмли хушмуомала такси ҳайдовчиси билан танишди. У бир ярим соат давомида Свенга Окленднинг диққатга сазовор жойларини кўрсатди. Бошқалар ҳам унга рекорд ўрнатишга ёрдам берди. Германияга қайтиб келганида, Свен “Дунё яхши одамларга тўла, сиз қаерда бўлмасангиз, ҳар доим у ёки бу масалада сизга ёрдам қўлини чўзадиган киши топилади", деб айтди.
Ўзининг “якуний” туғилган кунини унинг рафиқаси Ҳагемейрни машҳур китоб вакиллари билан бирга кутиб турган Гавайида нишонлади. Улар рекордни расман қайд этиб, Свенга “Гиннеснинг рекордлар китоби”нинг сертификатини совға қилишди.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.