Энг узоқ давом этган телефондаги суҳбат: у қанча вақт давом этган?
- 23.06.2024 10:25
- 414
- Ўқинг, қизиқ!
Энг узун телефон орқали гаплашув бўйича рекорд 2012 йилда ўрнатилган. Ўшанда суҳбат 43 соатдан ошиб кетган.
Шундан сўнг Латвиянинг “SponsorKing” реклама агентлиги ва “Tele2 Communications” таниқли алоқа оператори томонидан олдинги жаҳон рекордини янгилаш мақсадида танлов эълон қилинади.
Тадбирда иштирок этиш учун тўрт жасур - Леонид Романов ва Татьяна Федорова, шунингдек, Патрик Звайгзне ва Кристапс Сталс жуфтликлари талабгор бўлиб чиқади. Айтиш керакки, рекордни янгилаш осон кечмайди.
Натижада латвияликлар бир-бирлари билан 54 соату 4 дақиқа давомида суҳбатлашади. Улар суҳбатни давом эттиришга тайёр эди, бироқ, тадбир иштирокчиларнинг аҳволидан жиддий хавотирга тушган ташкилотчилар томонидан тўхтатилади.
Мукофот сифатида ғолибларга беш минг доллар топширилади.
Натижа, албатта, “Гиннеснинг рекордлар китоби”га киритилади.