Энг яхши сармоя илмдир
Расмдаги бу йигит - Сундар Пичай, ҳиндистонлик. У бундан 27 йил олдин АҚШнинг Стенфорд университетида ўқиш учун грант ютади. Бироқ Ҳиндистондан у ерга учиб боришга маблағи бўлмайди. Шунда отаси ўзининг қарийб бир йиллик маошига тенг пулга унга чипта олиб беради. Йигит умрида биринчи марта самолётга чиқиб, АҚШга учиб кетади.
Сундар Пичай 2015 йилда жаҳоннинг энг бой компанияларидан бири ҳисобланган Google ширкатининг бош директори этиб тайинланади. 2019 йилда унинг йиллик маоши 281 миллион долларга тенг бўлган.
Отанинг бир пайтлар қилган катта жасорати кун келиб ўз мевасини берди.
Буни ҳеч қачон унутманг! Дунёдаги энг яхши сармоя - бу фарзандингизни келажагини ўзгартира оладиган таълими учун сарфланган сармоядир.