Эрдўған: “Арманистон Озарбайжоннинг босиб олинган ҳудудидан кетиши керак”

Туркия президенти Режеп Тайип Эрдўған НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг билан бўлиб ўтган учрашув чоғида, Арманистон Озарбайжоннинг босиб олинган ҳудудидан кетиши кераклигини таъкидлади. Бу ҳақида rambler.ru нашри хабар берди.

Туркия президенти маъмурияти берган маълумотга кўра, Эрдўған БМТ Хавфсизлик кенгаши ва Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ) қарорлари, Арманистонни босиб олинган Озарбайжон ҳудудидан кетишга чақиришини маълум қилган.  Арманистон “зудлик билан, тўлиқ ва сўзсиз” бу ишни бажариши шарт.  

Бундан ташқари, учрашув чоғида Туркия ва НАТО муносабатлари, Шарқий Ўрта ер денгизи, Сурия ва Ливия масалалари муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтамиз, Столтенберг 5 октябрь куни Анқарага ташриф буюрди. У томонларни Қорабоғда ўт очишни тўхтатишга чақирди.