Эрдўған АҚШ санкцияларини танқид қилди
«Бу қандай иттифоқ? Қандай ҳамкорлик? Бу бизнинг суверен ҳуқуқларимизга очиқ ҳужум», деди Туркия етакчиси.
Президент Ражаб Тоййиб Эрдўған Россиянинг ракета-зенит комплексини қўлга киритгани боис АҚШнинг Туркияга қарши санкцияларини танқид қилди. Унинг айтишича, АҚШнинг рақибларига қарши курашиш тўғрисидаги қонуни асосида киритилган ушбу санкциялар Туркиянинг миллий суверенитетига таҳдид қилмоқда.
Илгари АҚШнинг рақибларга қарши курашиш тўғрисидаги қонуни Европада, айниқса, "Шимолий оқим-2" газ қувури қурилишига қўйилган санкциялари туфайли танқидга учраган эди. Аммо Туркияга нисбатан Европа Иттифоқи ҳам санкциялар жорий қилди.
Модомики, Туркияга нисбатан санкциялар қўллашга қарор қилар эканмиз, Европа Иттифоқи ва унга аъзо давлатларга нисбатан бир томонлама ҳаракатлар ва душманлик риторикасини тўхтатса, муваффақиятга эришиши мумкин бўлган конструктив кун тартиби ва диалог олиб боришга тайёрмиз, деди Европа Кенгаши президенти Чарлз Мишель.
Европа Иттифоқининг санкцияларига Туркиянинг Кипр ва Греция денгиз иқтисодий зонасидаги геологик разведка фаолияти сабаб бўлди. Германия, Испания ва Италия санкцияларни юмшатиш тарафдори бўлди. Жабрланган бошқа мамлакатлар билан бир қаторда, санкцияларни юмшатишни Франция ҳам қўллаб-қувватлади.