Эркин Комилов Каттақўрғон драма театри билан ижодий ҳамкорлик қилади

Каттақўрғон шаҳар драма театрида Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов ва актриса Нигина Анорбоевалар ҳамда театр ижодий ходимлари иштирокида "Маҳорат дарси" ташкил этилди.

Учрашувда пойтахтлик ижодкорлар саҳна ҳаёти, театрда рол ижро этиш ва саҳна орти машаққатлари, образга кириш, устозлардан олинган сабоқлар ва эришган ютуқлар ҳақида сўз юритди.

Тадбир давомида театр директори Б.Тугалов томонидан Ўзбекистон халқ артисти Эркин Комилов ва актриса Нигина Анорбоеваларнинг Каттақўрғон шаҳар драма театри актёрлари билан ҳамкорликда спектакль саҳналаштириш таклифи берилди.

 Ушбу таклиф Каттақўрғон шаҳар драма театрининг 100 йиллик юбилейига ҳамда вилоятдаги театр ихлосмандлари учун ажойиб туҳфа бўлиши таъкидланди.

Салоҳиддин МУҲИДДИНОВ.