Эркинжон Турдимов Санкт-Петербург шаҳри губернатори билан учрашди
Санкт-Петербург шаҳрида вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов шаҳар губернатори Александр Беглов билан учрашди.
Учрашувда маданий-гуманитар, иқтисодий ва ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.
Музокаралар натижасида кўплаб соҳаларда, хусусан, маданият ва санъат, кадрлар тайёрлаш ва алмашинувини ташкил этиш, фармацевтика, электротехника, металлургия ва АКТ соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари белгилаб олинди.
Шунингдек, учрашув давомида жорий йилнинг 28 июнь куни Россия Федерациясининг шимолий пойтахтида ўтказиладиган «Алие паруса» (Алые паруса) тадбирида вилоятимизнинг 15 нафар аълочи мактаб битирувчилари иштирок этиши маълум қилинди.
Якунда Санкт-Петербург шаҳри ва Самарқанд вилояти ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш бўйича алоҳида ишчи гуруҳ тузилиши ҳамда иккала ҳудудда бизнес форумлар ўтказилиши белгиланди.