Ерни янги табиий фалокат кутяптими?
Сайёрамизда глобал исиш кечмоқда. Янги тадқиқотларга кўра, агар аҳвол шу тарзда давом этадиган бўлса, яқин 200-300 йилда Ер чинакам дўзах жазирамасига маҳкум этилади, деб ёзади “АиФ” (2020 й. 5-сон) газетаси.
Иқлимшунослар тропик ўрмонлар карбонат ангидрит газини ютиш ўрнига уни кўпроқ чиқараётганини аниқлади. Масалан, 2013 йилдан бошлаб Бразилиянинг жануби-шарқидаги 32 та участкада кўплаб ўрмонлар Амазонкадан ташқари атмосферага ҳар йили гектар ҳисобига 130 илограмм карбонат чиқаряпти.
Олимларнинг таъкидлашича, глобал исиш инсоният бошига димиқиш кулфатини солиб, Ерни яшаш учун яроқсиз аҳволга келтириши мумкин. Рўй бераётган фалокат сабаблари анчадан буён маълум. Бунга айбдор турли ёқилғи турларини ёниши жараёнида атмосферага чиқарилаётган саноат, автомобиллар, ўрмон ёнғинлари, чиқинди, заҳарли газлардир. Улар нафасни буғувчи димиқиш ҳосил қилади: Қуёш Ер юзасини иситади, аммо бу газ молекулалари иссиқ нурланиши ҳосил қилиб сайёрани тарк этиш ўрнига атмосфера пастки қисмини қиздириб, димиқиш пардаси билан қоплайди. Ҳаёт учун хатарлиги ҳам ана шунда.
Заҳарли газларни атмосферада димиқиш ҳосил қилиши кейинги асрда анча кўпайган. Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу миқдор келгуси асрда яна ортади. Заҳарли газлар чиқишининг хатарли даражада кўпайиши яқин 200-300 йилда Ердаги ҳароратни юзлаб даражага кўтариши мумкин. Шундан кейин тўхтайди. Аммо кеч бўлади, у ерда ҳарорат +500 градус.
Атмосферанинг катта қисми карбонат ангидрид газидан иборат. Айрим олимларнинг фикрича, бу ҳали ҳаммаси эмас, заҳарли газлар ҳосил қиладиган ҳалокатли димиқиш АҚШдаги Йеллоустон вулқонини уйғотиши, Японияда кучли зилзила келтириб чиқариши ва бу фалокатлар ушбу мамлакатлар катта қисмида яшаш учун ҳаётни яроқсиз ҳолга келтириши мумкин.
Т.Шомуродов тайёрлади.