Эртага хориждаги фуқаролар учун иккита чартер рейси ташкил этилади
- 11.06.2020 13:55
- 110
- Ўзбекистон

Эртага, 12 июнь куни “Тошкент — Москва — Тошкент” ҳамда “Тошкент — Истанбул — Тошкент” йўналишлари бўйича чартер рейслари амалга оширилади.
Парвозга консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва ушбу рўйхат асосида фуқаролар самолёт бортига киритилади.
Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.
Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.
Эслатиб ўтамиз, бугун “Тошкент — Новосибирск — Тошкент” чартер рейси амалга оширилади.
Теглар:
чартер рейс
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Дунёдаги ғайриоддий кинотеатрлар
- 1 соат аввал
- Ўқинг, қизиқ!
Ноқонуний қурилишларга барҳам берилади(ми?)
- Бугун, 10:39
- Самарқанд
"Шифобахш" олма
- Кеча, 17:46
- Маслаҳат