ЕТТБ конференцияси: Халқаро молия ташкилотлари Ўзбекистонда қайси йўналишларга пул “тикмоқда”?
Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)нинг Самарқандда ўтаётган йиллик йиғилиши биринчи кун якунида имзоланган қатор инвестициявий келишувлар ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги маълумот берди.
Жумладан,
- БААнинг икки компанияси эса 3,8 млрд долларлик энергетика лойиҳаларини амалга оширмоқчи;
- ЕТТБ томонидан Самарқандда электробуслар қатновини йўлга қўйиш учун 49 млн долларгача маблағ ажратади. Ажратилган маблағ зарядловчи қурилмалар билан бирга 100 тагача ўрта ўлчамдаги (10,5 м) электробусларни сотиб олиш, шунингдек, электобуслар парки, электр станцияси, фойдаланиш учун маъмурий бинолар ва техник хизмат кўрсатиш объектларини ўз ичига олган зарур инфратузилмани яратиш учун ишлатилади;
- Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Энергетика вазирлиги ва Masdar компанияси ўртасида 2,6 млрд доллари миқдорида қуввати 2150 МВт ва 500 МВт бўлган фото ва шамол электр станциялари лойиҳаларини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича битим;
- Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва Халқаро молия корпорацияси ўртасида Тошкент шаҳрида электр энергиясини тақсимлаш лойиҳаси бўйича 300 млн долларлик молиявий ва консалтинг хизматларини кўрсатиш тўғрисида битим;
- Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти ва Франциянинг “Suez” компанияси ўртасида Сурхондарё вилоятида сув таъминоти тизимини яхшилаш бўйича умумий қиймати 500 миллион долларлик лойиҳани амалга ошириш тўғрисида битим;
- Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва ACWA Power компанияси ўртасида “Яшил водород” лойиҳасини ривожлантириш бўйича умумий қиймати 88 миллион долларлик инвестиция шартномаси.
Бугун ЕТТБ конференцияси йиғилиши давом этмоқда.