Эверест тоғини забт этган кўзи ожиз альпинист
Нафақат Эверест, бутун дунё бўйлаб Эрик забт этмаган тоқ чўққиси қолмади. У шу билан чекланиб қолмади: чанғида юрди, парапланда учди, парашют, байдарка ва ғаввослик каби экстремал спорт турлари билан ҳам шуғулланади.
Америкалик Эрик Вайхенмайер эрта болалигидан ҳар доим қийинчиликларга қарши чиқиб, ўзини синаб кeлади. Эрик баскетбол, велоспортни яхши кўрарди. Бу спорт турлари билан профессионал тарзда шуғулланишни хоҳларди.
Лекин унга қўйилган “кўз тўр пардасининг туғма нуқсони” ташхиси бу ниятлари амалга ошишига тўсқинлик қилди. Бундан ташқари, шифокорлар бир неча йил ичида Эрик бутунлай кўр бўлиб қолишини башорат қилишди. Шундай ҳам бўлди.
Бола узоқ вақт давомида касалликка қарши чиқиб, уни тан олгиси келмади. Бир нечта таёқни синдириб, Брайл алифбосини ўрганишдан бош тортди, қариндошларини кўзи ожиз кишиларни олиб юрадиган йўлбошчи итга муҳтож эмаслигига ишонтирди.
Эрик спортни ташламади, у футбол ва бейсбол билан шуғуллана бошлади, лекин ҳеч нарса иш бермасди. Бундан унда депрессия кучаярди, бола машғулотларни тўхтатиб қўяр, лекин спортсиз яшай олмаслигига тушуниб етарди. Шундан сўнг эркин курашга қизиққан Эрик мактаб жамоси сардори бўлди, кейинчалик ҳатто эркин кураш бўйича мураббий бўлиб етишди.
Эрик биринчи марта 27 ёшида Аляскадаги баландлиги 6190 метр бўлган “Денали” тоғига чиқиб жаҳон рекордини ўрнатди.
2001 йил Эрик Вайхенмайер учун энг эътиборли йил бўлди, у Эверест тоғига кўтарилди. Шундан сўнг унинг фотосурати Time журнали муқовасида чоп этилди. 2002 йилда Эрик Солт-Лейк-Ситидаги Паралимпия ўйинларининг эстафета якунидагимашъалини ёқди.
Эрик фақат тоққа чиқиш билан чекланиб қолмади. У веломарафонларга қизиқарди. Шунингдек, унингсевимли спорт турлари тўпламида парашютдан сакраш ва тоғ дарёларида қайиқда сузиш – рафтингспорт тури ҳам бор. Бундан ташқари, Эрик планерда учарди.
Вайхенмайердан у қандай қилиб тоққа кўтарилишини сўрашганида, Эрик: бўшлиқ бор экан, демак унинг яқинида илиниб қолиш учун қоянинг туртиб чиққан жойи ҳам бўлади, деб тушунтиради. Бундан ташқари, у болта яхши ўрнатилганини эшитиш қобилияти орқали текшириб кўришни ўрганди. Ва албатта, унга ёрдам берадиган кўриш қобилиятига эга альпинистлар билан тоғларга чиқади.
“Ҳаётда ҳар бир кишини “йиқитиши” мумкин бўлган тўсиқлар учраб туради. Лекин биз уларни енгиб, мароқли ҳаёт кечиришга қодирмиз. Биз ўзимиз, оиламиз ва атрофдагиларимизнинг ҳар жиҳатдан маъноли ҳаёт кечириши тарафдоримиз”, - дейди 51 ёшли Эрик Вайхенмайер.
Б.Муҳаммадиева тайёрлади.