Европа давлатлари сайёҳлар учун кириш қоидаларини юмшатишни талаб қилди
- 13.03.2021 15:06
- 41
- Хориж
Европа Иттифоқининг бир қатор давлатлари сайёҳларга қўйиладиган талабларни юмшатиш тарафдори, деб хабар бермоқда Bloomberg дипломатлар манбасига таяниб.
Агентликнинг таъкидлашича, туризм муҳим соҳа бўлган мамлакатлар коронавирусдан соғайган, антителалари мавжуд ёки инфекцияга эмланган сайёҳларга ЕИга аъзо давлатларга киришга рухсат берилишини талаб қилишмоқда.
Тегишли мавзу ушбу ой охирида Европа Иттифоқи мамлакатлари раҳбарлари томонидан муҳокама қилиниши кутилмоқда.
Шу билан бирга, баъзи мамлакатлар аллақачон чегараларини бир томонлама очиш режасини ишлаб чиқа бошлаган. Европа Комиссияси эса бу йўналишдаги мувофиқлаштирилган қадамлар ғоясини илгари сурмоқда.
Аввалроқ Греция сайёҳлик мавсумини очилиш санасини эълон қилгани ҳақида хабар берилган эди.