Европада терроризм қурбонлари хотирланди

Кеча, 11 март куни Европада терроризм қурбонларини хотирлаш куни бўлди. У 16 йилдан буён ўтказилмоқда ва ҳар йили терактларда ҳалок бўлган ва уларда жабр кўрган бегуноҳ инсонлар рўйхати янги номлар билан тўлдирилмоқда.

Хотира маросими Франция пойтахтида бўлиб ўтди. 2015 йилдан бери Парижда 260 киши терроризм қурбони бўлган. Президент Эммануел Макрон ва мамлакатнинг бошқа сиёсий раҳбарлари ҳалок бўлганлар яқинлари ва террористлар ҳужумидан омон қолганларни қўллаб-қувватлашини билдирди.

Шунингдек, хотира тадбирлари Мадридда Испания қироллик жуфтлиги ва Еврокомиссия вакиллари иштирокида ҳам ўтказилди.

Хотира куни Мадридда поезд портлаши оқибатида 191 киши ҳалок бўлган 2004 йил 11 март фожиасидан сўнг таъсис этилган. Ушбу теракт экстремистларнинг олдиндаги давомли ҳужумларидан бир қисми эди, холос. Ўтган йили Галле, Лондон, Лион, Париж, Утрехт каби Европанинг бир қатор шаҳарларида терактлар содир бўлган эди.

Г.Холдорова тайёрлади.