Фиръавнлар мумиёси хатарлими?
Мисрда жуда кўп тўпланган одамлар ҳузурида қадим ҳукмрон фиръавнлардан бирининг тобути очилди. Тўпланганларда бу хатарли эмасмикан? Ичида даҳшатли бирор вирус ёки микроблар йўқмикан, деган хавотир уйғотди.
- Миср мумиёлари турли даврларда илгари ҳам очилган, - дейди россиялик футуролог, криокампания раҳбари Данил Медведев. – У ерда ҳеч қандай хатар йўқлигига ишонч ҳосил қилинган. Афтидан, фиръавнлар даврида даҳшатли эпидемиялар бўлмаган. Агар бўлганида очиб кўрилган мумиёланган жасадлар тадқиқотчиларга XVIII-XIX асрлардаёқ касалликни юқтирган бўларди, албатта.
«АиФ» (2020 йил, 43-сон) асосида Т.МУРОД тайёрлади.