Франция ва Англия СССРга Гитлердан олдин ҳужум қилмоқчи бўлган

1940 йилда Буюк Британия Франциянинг қўллаб-қувватлаши билан Эрон ва Туркиядан фойдаланиб, Озарбайжон нефть саноатини ўз назоратига олишга интилди. “Найза” операцияси иғвогарона режаси лондонлик стратеглар хаёлида пайдо бўлганди. Улар сиёсий нефть конларини оммавий бомбардимон қилишни режалаштиргандилар.

Расмий тахминларга кўра, Париж ва Лондон шу тариқа Берлинни СССР нефть ресурсларидан маҳрум этмоқчи эди. Аммо бу аслида асл мақсад яширинган ниқоб эди. Ўша вақтда СССРда нефть қазиб олиш ва қайта ишлаш асосий қисми Каспийбўйи ҳудудида жойлашганди. Яқинда британ Daily Express нашрида эълон қилинган тарихчи Шон Мак-Микиннинг ҳикоя қилишича, 1940 йил 6 январда Британия Вазирлар Маҳкамаси совет Каспийбўйи ҳудудини бомбардимон қилишни муҳокама этган. Бу совет индустрияси ва ҳарбий сиёсатини издан чиқаришга олиб келиши таъкидланган. Ана шунда Гитлер ўзининг Францияга ҳужум қилиш режасини ўзгартириб, зора Россияга бурилиб кетса... Аслида гап СССРни Германия, Франция ва Англия ўртасида бўлиб олиш ҳақида борарди.

«Март-апрелда британияликлар СССР билан урушга жиддий киришдилар, - деб таъкидлайди Мак-Микин. – Француз ҳукумати эса генерал Морис Гамеленга совет ҳудудига бостириб кириш режасини амалга оширишни топширди. АҚШ элчиси Уильям Буллит президент Франклик Рузвельтни французлар СССРни заифлаштиришнинг энг мақбул йўли Бакуни бомбардимон қилишни кўзлаётганидан хабардор қилди».

National Interestда тарихчи Майкл Пекни ёзишича, Сталиннинг антинацист каолация тузиш режаси шундай қаршиликка учрадики, у капиталистлар Германия ва СССРни тўқнаштирмоқчи эканлигига тўла ишонч ҳосил қилди. Оқибатда ҳолдан тойдиргач, бу даҳшатли урушда Ғарб ғолиб чиқиши лозим эди. Бу СССРни Германия билан «Молотов-Риббентроп» пактини имзолашга ундади. СССР Шарқий Польша ва Болтиқбўйи ерларини олди. Гитлер эса Польша билан бўлишди, энди фақат уни Германия билан қўшиш қолганди.

Ана шунда Германия Европа орқали СССРни Шарқдан ҳужум қилишидан хавотир олмаса ҳам бўларди. СССР Германияга муҳим хомашё, энг аввало, нефть етказиб беришга рози бўлди.

Ўшанда СССРга жанубдан зарба беришга қарор қилинди. Бомбардимон Эрон, Туркия ва Суриядаги базалардан амалга оширилиши зарур эди. Тунги ҳужумда ёндирувчи бомбалар ёғдиришда юзлаб британ ва француз самолётлари иштирок этиши режалаштирилганди.

Мартда Ироқдаги базасидан учган британ разведка авиацияси Баку ва Грознадаги нефть комплексларини суратга олди. 1 апрелда британ бомбардимончи самолётларининг тўртта эскадриляси Яқин Шарқ қўмондонлиги ихтиёрига берилди. Французлар эса 15 майгача Сурияда янги аэродромлар қуришни тезлаштирди, минглаб тонна бомба ташиб келтирилди. СССРга қарши урушга тайёргарликни уч ойда тугаллаш режалаштирилди.

Совет разведкаси Лондон ва Парижнинг режаси ҳақида Кремлни огоҳлантирди. Баку зенит тўплари билан қопланди. Аммо кутилмаган воқеа содир бўлди ва бу СССРга ҳужумни узил-кесил чиппакка чиқарди: 10 майда Гитлер Францияга бостириб кирди, унинг қўшинлари тезлик билан Парижга қараб ҳаракатланди. Немислар французлар бош штаби поездини қўлга олдилар. Унда СССРга ҳужум ҳужжатлари бор эди. Бу Кавказга бостириб киришда фашистларга асқотди.

“Мир новостей” (2021 й, 18-сон) ҳафтаномасидан Т.Шомуродов тайёрлади.