Фуқароларни алдаб келган яна бир Бандлик агентлиги раҳбарияти устидан жиноий иш қўзғатилди
- 10.01.2020 17:37
- 310
- Жиноят ва жазо
Тошкентнинг Юнусобод тумани прокуратураси томонидан “I.X.Bandlik Agentligi” МЧЖ раҳбарларига нисбатан жиноий иш очилди, деб хабар қилди Республика Бош прокуратураси ахборот хизмати.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “I.X.Bandlik Agentligi” МЧЖ мансабдор шахсларининг бугунгача олиб борган фаолияти ўрганилган.
Ушбу корхона раҳбарияти бир неча фуқароларни Германия, Чехия, Литва ва бошқа давлатларда шартнома асосида иш билан таъминлаш билан ишонтириб, улардан 51 500 АҚШ долларини қўлга киритган.
Аммо келишилгандек, фуқаролар иш билан таъминланмай, пул маблағлари корхона раҳбарлари томонидан ўзлаштириб юборилган.
Айни дамда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Илмий тадқиқотлар ҳаётга жорий этиляптими?
- Кеча, 17:18
- Саломатлик
Қудачилик ва кибр
- Кеча, 17:02
- Мутолаа
Антибиотиклар фойдалими ёки зарарли?
- Кеча, 16:38
- Таълим
Экология: Бугунги бепарволик, эртанги фожиа
- Кеча, 16:30
- Долзарб